Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратим синмайдими

22:27 / 25.05.2023 | Komiljon | 674

Ассалому алайкум! Илмингиз бунданда зиёда бўлсин, саволларимизга бераётган жавобларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволим шуки, шу кунларда шамоллаб қолганга ўхшаяпман (простатит), лекин ҳали текширтиролганим йўқ ишимдан ортмаяпман. Таҳорат олиб бўлганимдан кейин ҳам ҳаттоки масжидда намоз ўқиб турган вақтимда ҳам ҳудди пешоб чиқиб кетганде туюлиб мани қийнаяпти, ваҳоланки, мустаҳаб олишдан олдин албатта истибро қиламан. Шунга шубҳаланиб, сизлардан сўрашга қарор қилдим. Айрим вақтларда таҳорат олиб бўлганимдан сўнг, ҳудди пешоб чиққанга ўхшаганлиги учун қайтадан таҳоратимни янгилаяпман, лекин шундаям яна шунде такрорланяпти, агар намозни ўқиб олмасам қазо бўлиб қолиш ҳавфи бўлиб қоляпти, шунга нима маслаҳат берасизлар, ман ҳақиқатдан ҳам шамоллаб касал бўлиб қолган бўлсам, то даволаниб соғаймагунимча намоз ўқимай туришим керакми ёки одатдагидек таҳоратимни олиб намоз ўқишда давом этаверайми. Ҳадисларда келтирилишича пешобдан сақланиш буюрилган, акс ҳолда қабр аъзоби вада қилинган, шу тўғрими. Агар шу ҳадис тўғри бўлса, агар жамоат билан масжидда намоз ўқиётган вақтимда ҳудди пешоб чиққанде туюлса шунда ҳам давом этаверсам, ман қабр азобига дучор бўлиб қолмайманми, жавобингиз учун олдиндан рахмат. Илтимос, кенгроқ тушунтириб жавоб берилар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аниқ нарса шак билан кетмайди. Чиққани аниқ бўлмаса “ҳудди пешоб чиққанга ўхшаганлиги учун” дегани таҳоратни янгилаш керак дегани эмас. Текшириб кўринг, ҳеч нарса чиқмаган бўлса намоз ўқийверинг. Сизнинг “то даволаниб соғаймагунимча намоз ўқимай туришим керакми” деган гапингиз эса  мутлақо нотўғри. Бордию ҳақиқатда сиздан тинмай пешоб келиб турган бўлса ҳам соҳиби узр сифатида намозни ўқийверасиз. Бу эса бошқа масала. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat