Ассалому алайкум! ва роҳматуллоҳ Мен Зикр аҳлидан сўранг порталидан ҳам Кифоя китобидан ҳам ва яна бир қанча интернет манбаларидан бир саволга аниқлик кирита олмаябман. Фиқҳ илмини ўрганаётганлигим учун нозик жиҳатларига ҳам эътибор қаратдим. Саволим шуки ҳамма жойда ўриндоши бўлмаган намоз(ийд намозлари ва жаноза намози)лар учун рухсат дебди(таяммумни), демак мен уйқудан уйғонганимда таҳорат олгунимча намоз(масалан аср) қазо бўладиган бўлса ҳам таяммум қилмайман яъни таҳоратга имкон бор ўрин бўлганлиги учун таяммум ўтмайди балки намоз қазо бўлса ҳам таҳорат билан ўқийман шундайми?
– Ва алайкум ассалом! Шундай. Валлоҳу аълам!