Ассалому алайкум! Менда савол шундай: 1. 1с бухгалтерияни ўрганиб, шу бўйича ишлаш мумкинми. Бунда кредит масалалари ҳам бор. 2. 3дс мах ёки блендер дастурлари бўйича ишлаш ҳалолми. 3D мах дастурини ўрнатишда лицензия сўрайди, уни сотиб олиш керак бўлади, унинг крит қилинган варианти ҳам бор, шу крит қилинган вариантини ўрганувчилар ўрганиб, кейин даромадга кирганда сотиб олиб ишлатса бўладими. Блендер дастури эса лицензия сўрамайди. Ёки блендер дастури лицензия сўрамаганлиги учун шу дастур билан ишлаб даромадга кириб кейин 3D мах ни сотиб олишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Рибавий муомалаларга аралашмай ишлатиш жоиз албатта.
2). Муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш шарт. Ўғирланган ёки ҳимоя тизими бузилган дастурларни ишлатиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!