Ассалому алайкум! Қандай йўл тутишни билмаяпман, устозлар, саволларимга жавоб беришингизни илтимос қиламан. Бизниг оилада шариатга рисоладагидек риоя қилинмайди, асосан кийиниш масаласида. Сингилларимга, онамга ишлатиш учун пул берсам, лекин бу пул уларни авратларини тўлиқ ёпмайдиган кийимларни олишга, бу пул шундай кийимда маҳрамсиз номахрамлар бор дўконларга киришга, номахрамлар бор ўқув даргоҳига (курсга) боришига ва х.к.ларга сабабчи бўлса менга гуноҳ ёзиладими? Шунга охшаҳ ўй-фикрлар чулғаб олди, қандай ҳаловат топишни билмаяпман. Ёки пул бераётганимда "фақат фалон-пистон ишларга сабаб бўлмайдиган нарсалар учун ишлатинг" десам мен жавобгарликдан ҳалос бўламанми? Десаму бепарволик қилишсачи? Кейинги сафар уларга умуман пул бермаслигим керакми? Фақат егулик олиб келиб, ишлатишлари учун ўзларига пул бербаслигим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Уларни ёмон кўрманг, бу масаланинг ечими эмас. Аллоҳ таоло "Наҳл" сурасида марҳамат қилади:
ادْعُ إِلِى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ
125. Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билувчи ва ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билувчидир.
Сизни тушунчаларингиз тўғри, лекин бу кимнидир шундай қил дейиши билан бўлиб қоладиган иш эмасда. Аста секинлик билан бўлади. Сиз ҳам ноумид бўлманг, ўзингиз камолот топишга ҳаракат қилинг сўнг ён атрофингизга тарқатишга ҳаракат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо. Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Бу уммат ниҳоят унумдор ерга ўхшайди. Аллоҳдан сўраб меҳнат қилинса ҳеч қачон зое кетмайди. Валлоҳу аълам!