Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Антенна кучайтиргич

16:57 / 26.05.2023 | Sunnat | 322

Ассалому алайкум! Бу мавзуда савол жавоб топа олмадим. Такрорий булса узур сўрайман. Антенна кучайтирадиган қурилма ўрнатгандик. Бу қурилма телефонда антенна олмайдиган жойларга ўрнатилса уни кучайтириб беради, лекин бошкаларнинг антеннаси пасайиш хисобига деган эхтимол катта! Сотувчи бу қурилма бошқаларга помех (таъсир) қилмайди деб сотганди. Кегин қурилма қўйилган жойга яқин жойда бир бола "олдин шу ерда антенна оларди гаплаша олардим хозир гаплаша олмайамман" деб қолди. Сотувчига тел қилдим ва қаттикроқ саволлар бергандан кегин у қисман шунақа бўлиши мумкин аппаратни ичига кирмаганман бошқа антенна сурип олиши мумкин, лекин памех бермайдиган аппарат яхшисини қўйганман, хуллас шунга ўхшаган гаплар. Савол: 1-Шу холатда нима қилишим керак? 2-Бу сотувчини ман топгандим, энди олиб ташаш керак десам рахбарлар гапимни олмаса нима қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда ўзгаларга зарар етказаётган бўлса уни олиб ташлаш керак. Динимизда ўзгаларга зарар бериш ман қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat