Ассалому алайкум! Умра ёки ҳажга боришда маҳрам кераклигини биламиз аммо онам ва опачамнинг ҳозирда маҳрамлари йўқ отам вафот этканлар ака укамиз йўқ ҳоламни ўғиллари бор аммо у опачамга маҳрам бўла олмайди иккинчи опачамнинг оғиллари бор фақатгина у онамга ҳам катта опамга ҳам маҳрам бўла олади бошқа бундай маҳрамлар йўқ аммо у кискина опамнинг ўғилларини ёши 12да у умрага боришда маҳрамлик қила оладими, унинг маҳрамлиги ўтадими аслида эркак киши неча ёшдан сафарда маҳрамлик қила олади?
– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етмаган бўлса сафарда аёллар учун маҳрам бўла олмайди.
БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ
Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!