Ассалому алайкум! Менинг бир танишим хотини билан расман ажралишди, лекин хотинининг талоғини бермаган, алохида яшашади. Ўртада болалар бор, болаларидан хабар олиб туради. Уларнинг никохи қанча вақтдан кейин бузилган хисобланади?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ёки талоққа далолат қиладиган бирор гап айтилмаса расман ажралишнинг ўзи билан талоқ тушиб қолмайди. Валлоҳу аълам!