Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Идда ҳусусида

00:00 / 29.08.2009 | eski savollar | 4857
Ассалому алайкум...Мен бир эридан ажрашган аёлга уйланмоқчи эдим. эридан ажрашганига 1 ҳафта бо'лди. лекин ажрашгунига қадар 4 ой давомида собиқ эри билан яқинлик қилмаган..Сабаби эри келмай кетган. 4 ой о'тиб келганидан со'нг аёл эридан унга жавобини беришини со'раган. эри ҳотиржам жавоб берган. энди айтингчи идда асосан наслни тоза сақлаш учун я'ни собиқ эридан фарзанд кутяптими ё'қми шуни аниқлаш учун керак. энди 4 ойдан бери яқинлик қилмаган лекин ажрашганига 1 ҳафта бо'лган аёлни никоҳимга олишга ҳаққим борми ёки барибир 3 ой идда муддати о'тиши кутиб туришимиз шартми?? мақсадим агар мумкин бо'лса тезроқ никоҳ о'қитиб, зино қилиб қо'йишдан о'зимни тийиш....Жавобингизни кутаман.....Олдиндан Рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Идда талоқдан кейин бошланади. Жинсий алоқа қилмай қўйгандан кейин эмас. Идда аёлнинг ҳомиладорлигини билиш учун керак деган гап нотўғри. Балки ундан бошқа гаплар ҳам бор.«Идда» сўзи луғатда «санаш», «ҳисоблаш» маъноларини билдиради. Шариатда эса, аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан кейин сақлаши лозим бўлган муддатга айтилади.Бу ҳукмни шариатга киритилиши бир неча ҳикматларга эгадир:Биринчиси эридан ажраган аёл ҳомиладорми, йўқми эканлиги аниқланади. Шу билан насл-насаб аралаш-қуралаш бўлиб кетишиниг олди олинади. Иккинчиси-ўлган эрнинг ҳурмати бажо келтирилади. Учинчиси-эр билан бирга ўтказилган оилавий ҳаётнинг ҳурмати юзасидан ҳам дарров бошқа эрга тегиб кетмай, идда ўтирилади. Яна бошқа ҳикматлари ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat