Ассалому алайкум! Рўза тутишни ният қилиб сахарлик қилинаётганда бомдод учун азон айтиб қолинса кишини оғзида луқмаси бўлса нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Уни дарҳол ташқарига чиқариш керак. Агар ютиб юборса рўзаси дуруст бўлмайди. Саҳарликни азон айтгунига қадар кечиктириш яхши эмас. Эҳтиёт юзасидан азондан бир неча дақиқа олдинроқ еб-ичишни тўхтатиш керак. Валлоҳу аълам!