Ассалому алайкум! Биз қишлоқда турамиз. Ошхонамиз эшиги очиқ қолган экан. Дайди ит келиб қозондаги овқатни еётган жойида аёлим кўриб қолибди. Саволим шуки ит овқат еган идишни рўзғорга ишлатса бўладими? Бўлса қандай амал бажариш керак?
– Ва алайкум ассалом! Ёғламасини кетказиб уч марта ювиш ила пок бўлади. Шундан сўнг аввалгидек ишлатишда давом этиш мумкин. Валлоҳу аълам!