Ассалому алайкум! Ўзим ҳам аёлим ҳам беш маҳал намоз ўқиймиз. Бизни бир савол қийнаяпти гуноҳмасмикан деб, баъзи сабабларга кўра вақтинчалик ишсизман. Яқинда мошинам бор эди, сотгандим, ўртоғим тижорат билан шуғулланади. Мошинанинг пулини тижорат учун бериб туришимни ва тушган фойдасидан ойма-ой улушимни беришни айтди. Мен эса бу судхўрликка кирмайдими десам йўқ бу тадбиркорликни бир йўли деяпти. Шу тўғрими ё судхўрликка кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Буни музораба дейилади. Аммо музораба шартларига тушмаса судхўрлик бўлади. Сиз берадиган пулингизни ярмини қарз деб беринг ва ярмини ўзингиз шерик бўлиб тикинг. Ўша ўзингиз тиккан пулнинг фойдасини ўзингизга олаверинг. Фойдани ҳар ойга юз минг деб тайин қилмасдан кўрилган бутун фойданинг ўндан беши ёки нимага келишсангиз ўшандай фоизга келишиб олинг. “Айлантириб кўнглингдан чиқарганини бераверасан” дейиш бу судхўрлик бўлади. Валлоҳу аълам!