Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таксилардаги иловалар, хисоб китоб.

10:45 / 11.06.2023 | Abrorxon | 613

Ассалому алайкум! Таксилар хозирда замонавий "йўл хисоблагич", иловалар билан ишлашмоқда. Бу такси чақиришда қулай, хисоблашда осон ва энг асосийси замонавий бир илова (приложения). Бизни шаҳримизда энг қисқа масофага (минимал, 3 км) етказиб қўйиш 6 000 сўм. Бунда киши 1 ёки 1,5 км юрса ҳам 2 ёки 3 км юрса ҳам белгиланган ўша 6 000 сўм тўловни қилиб тушиб кетади. Бу оммага маълум нарса бўлиб, ёзилиб тасдиқланмаган бўлса ҳам қоида бўлиб қолган, деярли бу хисоблашга ҳамма рози ва эътирозсиз. Саволни асосий қисми эса қуйидагича: 1) Ўша 3 км (минимал) масофа тугаши билан, хисоблагич 3,0 бўлиши билан (хатто 3,1 ҳам эмас), кейинги (1) км учун 2 000 сўм хисоблаб қўяди. Эътибор берилса ҳали юрилмаган йўл учун пул қўшиб қўяди. 3,1 км юрган йўловчи ҳам шунда 8 000 сўм тўлаб тушиб кетишга мажбур бўлади. Шарий қонунларда юрилмаган йўл учун юрилди хисоблаб пул хисоблаш хукми қандай бўлади. 2) Қизиқ томони 4чи км учун 2 000 сўм хисоблангач кейинги (масалан 5-6 ва ҳоказо) кмлар учун 1 000 сўмдан хисоблаб кетилади. Худдики хизматларида йўлни 4чи километригача йўл 2 000 сўмдан кейингилари учун 1 000 сўмдан бахолангандек. Шаҳарда аксар қатновлар шу 4 км ичида тўхташини эътиборга олинса бу ерда қандайдир хийла ишлатилгандек таъсурот пайдо бўлади. Хизматни бу кўринишда (бир ҳил масофаларга ҳар ҳил нарх бахолаб) кўрсатиш қанчалик дуруст бўлади. Кўпчилик билан сухбатда "Қўявер ўша таксис бечора учун сал ёрдам бўлади, ўзи машина эхтиёт қисимлари қиммат, газ қуюш қийин бўлиб кетди."-деб қўйишади, лекин шариат хукмлари ночорга алохида ўзига тўқ учун алохида қоидалар жорий этмаган-ку. Керак бўлса баъзида ўша таксига мажбуриятдан бошқа ночор ёки камроқ имкониятга эга инсонлар ҳам чиқиб туришади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 3 км дан 1 метр ошса ҳам 2000 сўм олиниши келишувда бор. Шунинг учун дуруст. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat