Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Европадаги гўшт

20:07 / 26.05.2022 | ИСЛАМБЕК | 925

Ассалому алайкум! Хозир европадамиз биз яшаётган жойтимизда халол гўшт махлулотлари йўқ хамма гўштлар магазинларда сотилади шерикларим товуқ гўшти мол гўштини олиб овқатда истемол қилишади бу халолку деб махсулотлар биламиз халол сўйилмеди. Бу луқмалар халолми ёки хароми шунга жавоб берсангизла. Бу гўштларни халол эмаслигини билиб туриб танавул қилишлик қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гўшт сўйилганда тасмия айтилмаган бўлса ҳаромдир. Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади:

 وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝ 

121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat