Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Думли Қўй

00:00 / 10.12.2008 | eski savollar | 2463
Ҳурматли Шайх ҳазратлари!Саволларим қуйидагича:1. Думли қо'йни қурбонлик, ақийқа ва эйиш учун со'йиб исте'мол қилса бо'ладими?2. Қо'йнинг ейилиши ҳаром бо'лган а'золари ҳақида ма'лумот берсагиз.Мен уларни еттита деб эшитдим лекин қайси а'золари эканликгини билмадим.Вассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бўлади.Ҳанафий мазҳаби бўйича сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир;1. Эркак ҳайвоннинг закари.2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.4. Ҳайвондаги без.5. Ҳайвондан оққан қон.6. Ўт пуфак.7. Сийдик турадиган аъзо. Чунки Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни васф қилароқ:«Уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган», деган. Мазкур етти нарсалар ҳам нопок нарсалардир.Мужоҳид розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур етти нарсани емоқдан қайтарганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat