Ассалому алайкум! Бир яқиним чет элда ўқийдилар ва улар бошқа дин вакиллари билан бир хонада туришади табийки овқат қилинадигон қозонхам бир шу қозонда чўчқа гўшти пиширилар экан. Ювиб тозалаб мусулмон одам ўзига бошқа таом таёрласа бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сирли, шиша, темир каби ўзига сувни шиммайдиган идишларни уч марта сувда чайқалса ва ундан нажосатнинг асари кетса пок бўлади. Валлоҳу аълам!