Ассалому алайкум! Каробка цехда ишлайман, ишхонада ҳўжайинлар клиент билан келишишади ва кўп ҳолатларда мижоз буюртма қилган граммдаги қоғоздан юпқароқ қоғоздан олиб келишади. Баъзида сифатсиз маҳсулотларни ҳам аралаштиришади. Овқатланишимиз ҳаммаси ишхонани ўзидан. Бу ҳолатда еяётган луқмамиз ҳаром бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром деб бўлмайди. Аммо кароҳияти бор. Мижозни алдамоқчи бўлишса бунга ёрдам берманг. Барибир бу қинғирликларини тўхтатишмаса бошқа иш топинг. Валлоҳу аълам!