Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пора, дори ва намоз ҳақида.

00:00 / 23.03.2007 | eski savollar | 3814

Ассалом Алайкум Шайҳ Ҳазратлари.Сизга бир неча саволларим бор эди. Олдин қидириб кўрдим, ҳеч нарса чиқмади. 1) Жамиятимизда бир ёмон одат-пора бериш ва олиш иллати жудаям чуқур илдиз отган. Бугун ҳаётимиздан одам туғулишидан тортиб токи ўлимигача бўлган ҳамма жойда пора аралашган. Шу иллат ҳақида, унинг салбий оқибатлари ҳақида бирорта бир китобми ёки асарми тайёрлаш, радио ва телевидениэ орқали одамларга тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича режаларингиз борми?2) Дори ҳақида. Тўғриси балки бу саволни сиздан сўрамаслигим керакдир, лекин ҳеч ким бу саволга аниқ жавоб бера олмагандан кейин сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Бу савол билан ҳам сизни вақтингизни олганим учун узр сўрайман. Айрим биродарларимиз овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган "Мезим" дориси таркибида чўчқанинг ошқозон ости безидан олинган моддалар бор, шунинг учун истеъмолга яроқсиз дейишган. Буни ҳозирча текширишни иложи бўлмади. Шу дорига ўҳшаш овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган бошқа дорилар ҳам бор, аммо афсуски улар ёки умуман таъсир қилмайди ёки таъсири кам. Ҳатто Германияда ишлаб чиқарилган "Фестал" дорилари ҳам унчалик яҳши таъсир қилмайди. Ўзбекистонда чиқарилган дориларни эса умуман гапирмаса ҳам бўлади. Тўғри, овқат ҳазм қилишни бошқача йўлларидан ҳам фойдаланса бўлади, масалан, енгил, тез ҳазм бўладиган овқатларни ейиш ва ҳ.к. Лекин бундай усуллардан фойдаланиш ҳомиладор ва овқатини яҳши ҳазм қила олмаётган аёллар учун зарарли ҳисобланади. Узр саволим чўзилиб кетди. Ўзбекистонда ҳар ҳил дориларни таркибини ўрганиб истемолга жоиз-ножоизлигини аниқлаб берадиган бирорта бир идорами тузишни иложи йўқми? Бизга ўҳшаганлар, ичсамми, ичмасамми деб кимдан сўрашни билмасдан бошимиз қотиб юрмасди. Мабодо сизда шу "Мезим" дорисига алоқадор маълумотлар йўқми (яъни айнан шу дорини ичса бўладими ёки йўқми, бизлар ҳозир гумондан бошимиз қотган). 3) Айрим биродарларимизнинг айтишича намозда қўлни киндик остида тутиб туришга ҳеч қандай Саҳиҳ далил йўқ экан. Имом Абу Ҳанифа буни ўз райларига қараб қилган эмиш. Айтингчи шу гаплар қанчалик рост (ёки ёлғон). Иложи бўлса, саҳиҳ далилларни бизга ҳам билдирсангиз. Сиз мени асло нотўғри тушунманг, мен сиздан далил сўраётганим йўқ. Сизнинг "Шунақа саҳиҳ далил бор" деган гапингиз биз учун етарли. Лекин ана ўша гапни қилаётган биродарларимизга гаплари ҳатолигини кўрсатиш учун ва қайтиб бунақа гапларни тарқатмасликлари учун уларга кўрсатиш (билдириш) учун сўраяпман ҳолос.Сизни заҳматга қўйганимиз учун узр.Жавобларингиз учун раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом!  1. Бу маънода мақола ва китобларда боблар бор. Радио ва телевизорга мен чиқа олмайман. албатта, «Наврўз» радиоси бундан мустасно.
2. Ғизо ва давога аралашган ҳаром нарсалар ҳақида алоҳида мақола ва фатволар ёзганмиз топиб ўқинг.
3. Сиз ўша одамлардан ҳам айтган гапларига ҳужжат сўранг. Ҳанафий мазҳаби ҳужжатсиз ҳукм чиқармайди.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«У киши: «Суннат - намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Ушбу ривоятни Ҳанафий мазҳабида татбиқ қилинган. Буни бошқа кўпчилик уламолар ҳам қўллаганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat