Ассалому алайкум! Менинг бир танишим касал бўлган сигирини ўзининг нархидан 4-5 баробар арзонга колбаса ишлаб чиқарувчиларга сотиб юборди. Сигир бир ойдан буён касал эди ва унинг гўштини еб бўлмасди, уни фақат колбасачилар олишар экан анча арзонга. 1.Шуни пули ҳалол бўладими? 2.Ўртада турган даллолнинг ҳукми қандай бўлади? 3.Ёки шундай вазиятларда қандай иш тутиш керак, яʼни, агар сигирни колбасага бермаса харом ўлиб қолади, агар колбасага берса пули ҳалоллигидан шубҳамиз бор. Шунда сигирни ўлишига қўйиб бериш керакми? Бу ҳақида динимиз нима дейди?
– Ва алайкум ассалом! Бу хиёнат ҳисобланади. Мусулмон одам бундай ишлардан хазар қилиши керак. Одамларга зарар етказиш ҳаром амал. Қилган иши ҳам ундан топгани ҳам ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!