Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзадор эр

12:37 / 26.06.2023 | Samandar | 618

Ассалому алайкум! Рўзадор эр хеч қандай лаззатланиш ниятида бўлмай шунчаки кўчада ёки ишка кетаётиб уйдан чиқиштан олдин аёлини пешонасидан ўпиб чиқиб кетса рўзаси бузиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! САВОЛ: Рўзадор ўзининг аёлини қучоқлаб ўпса ва жинсий аъзосидан бирор нарса чиқса рўзаси бузиладими?

ЖАВОБ: Бу каби ҳолатларда жинсий аъзодан чиққан сув мазий дейилади ва бу билан рўза очилмайди.  Агар шаҳват билан маний отилиб чиқса рўза очилади.

كُرِهَ (قُبْلَةٌ) وَمَسٌّ وَمُعَانَقَةٌ وَمُبَاشَرَةٌ فَاحِشَةٌ (إنْ لَمْ يَأْمَنْ) الْمُفْسِدَ وَإِنْ أَمِنَ لَا بَأْسَ 

 Рўза очилиб кетишидан қўрқиб туриб ўпиш, ушлаш, қучоқлаш, кийимсиз ҳолда бир-бирларига баданларини теккизиш макруҳдир. Агар қўрқмаса макруҳ эмас. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat