Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Саволим: Дўстим бир қизга совчи қўйиб бир - бирига маъқул бўлишди. Иншааллоҳ яқин орада фотиҳа қилинишади. Лекин дўстим қиз билан тез тез учрашиб турибди. Мен унга “бу ишда меъёр керак, тўйгача камроқ кўришганинг маъқул” деб насиҳат қилдим. У эса “бўлди, фотиҳада яна бир айлантириб келаману кейин тўйгача тўҳтатаман” деди. Лекин барибир кўришишдан ёки телефон орқали гаплашиб туришдан ўзини тия олмаябди. Тўй октябр ойларига мўлжалланган. Мухлис. уз сайтида Одилхон қори акамиз шу мавзудаги саволга “буни энг мақбул йўли тўйни тезлаштириш ёки тўйни кейинроқ ўтказиш шарти билан олдинроқ никоҳ ўқитиб қўйиш” деб ёзган эканлар. Қиз тараф ҳали тўйга тайёр эмас. Дўстим шариатга хилоф учрашув ва сўзлашувларга чек қўйиши учун ҳозир никоҳ ўқитиб қўйса бўладими?