Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сочга чиздириш

18:51 / 30.07.2015 | Fazliddin Tursunov | 1375

Ассалому алайкум! Мени ўғлим ва жиянимни сочини калталаштиришга Сартарошга чиқдик сочини калталади ва ён чеккасига Z қилиб чиздирдим, кейин бир танишим кўриб бошқа чиздирмагин мумкинмас чиздириш деди. Албатта у сартарошларни машинкасида чизилга бошқа нарсада эмас. Саволим шуки сочга шундай чиздирса бўладими ёки бўлмайдими? Шу ҳақида тушунча берсангизлар. Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، كَيْفَ تَقُولُ فِي رَجُلٍ أَحَبَّ قَوْمًا وَلَمْ يَلْحَقْ بِهِمْ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمَرْءُ مَعَ مَنْ أَحَبَّ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бир қавмни яхши кўрган ва уларга етиша олмаган одам ҳақида нима дейсиз?» деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши суйганлари билан биргадир», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги «уларга етиша олмаган» жумласини икки хил тушуниш мумкин. Бири «уларга бориб қўшила олмаган», иккинчиси «улар қилган яхши амалларча амал қила олмаган» бўлиши мумкин. Аммо ҳар иккисида ҳам ўша қавмга бўлган муҳаббат ўз эгасининг ўзи муҳаббат қилган қавмларга бориб қўшилишига сабаб бўлар экан.
Ким яхшиларни яхши кўрса, уларга қўшиб қайта тирилтирилар экан. Ким ёмонларни яхши кўрса, улар билан бўлар экан. Шунинг учун доимо мўмин-мусулмон ва тақводорларга муҳаббат қўймоқ зарур. (Ҳадис ва Ҳаёт).
Ким кимни яхши кўрадиган бўлса, ўзини унга ўхшатгиси келади.
Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

عن ابن عمر قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم « من تشبه بقوم فهو منهم رواه أبو داود

Яъни:Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у улардандир” дедилар. 
Абу Довуд ривояти.
Ёш бола оппоқ ёзилмаган саҳифага ўхшайди, унга нимани ёзсангиз умрининг охиригача ўша қолади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat