Ассалому алайкум! Бизни фарзандни дўстимнинг аёли бир марта эмизган, воқиа шундай бўлган менинг аёлим дўстимнинг аёли билан яқин дугона ёшликдан, бир кун тўйга боришганда бизни фарзандимиз роса тихирлик қилган аёлим эмизишга ноқулай кийим кийган экан ўртоғимнинг аёли келинг мен эмизаман деб эмизган мириқиб эмган экан, биз эркаклар хабаримиз йўқ эди энди мен билдим аёлим айтди ўртоғимдан розилик сўрайлик деб қолди. Шунга буни хукми қандай бўлади, дўстимни фарзандларига ака ука бўладими, биз нима қилайдик?
– Ва алайкум ассалом! Энди унинг фарзандлари сизнинг ўша фарзандингизга маҳрамдир. Розилик сўраш эмас, маҳрамлик собит бўлганини билдириб қўйиш керак. Токи келажакда ака-сингил ўртасида никоҳ бўлиб қолмасин. Валлоҳу аълам!