Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чақалоққа қачон азон айтилиши керак?

00:00 / 07.03.2007 | eski savollar | 10387

Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх ҳазратлари, 1. Янги туғилган чақалоққа қачон азон айтилиши керак? Туғилиши биланоқ айтилаверадими ёки чўмилтириб, озгинадан кейин ҳам айтса бўладими? 2. Ақиқа қилишда сўйиладиган ҳайвонни боланинг ота-онаси сўйиши шартми? Ўзга юртда бўлса, киш фарзандли бўлганда ўзи эмас, боланинг боболари ҳақиқийдек ота-онани ўрнига ақиқа ўтказишлари мумкинми (ҳайвон ва бошқа ҳарф ҳаражатларни ҳақиқий ота-она ўз зиммасига олади) ? Ва ҳудди шундай ҳолатда агар ўғил фарзанд кўрса 1 та қўйни ўзи, 2 чи қўйни бобоси сўйса ҳам буладими? 3.Ақиқани қачонгача қилишга руҳсат бор?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу ҳолатда азон айтишга аниқ вақт белгиланган эмас. 

2. Мазкур қўйни ота-онанинг ўрнига боболар сўйса ва ақийқа қилса бўлади. Расулуллоҳ алайҳиссалом набираларига ақийқа қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat