Ассалому алайкум! Мусофирда юрган талаба одам фарз рўзини қасддан очиб юборса кейин уни каффоратини яни 1та қулни озод қила олмаса ёки 60кун рўза тутиб беришга қодир бўлмаса ва 60та мискинни тўйдиришига ҳам ва шароити бўлмаса нима қилса бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ожизлик туфайли рўзанинг каффороти соқит бўлмайди. Қодир бўлгунича ёки шароит топилгунига кутади. Валлоҳу аълам!