Ассалому алайкум хурматли Устоз! Дин йулида килаётган хизматларингизни АЛЛОХ(ж/ж) узи яхшилик билан мукофотласин. Устоз биз ишлайдиган фирманинг ошхонасидан 1000дан ортик одам овкатланади. Мана хозир Рамазон ойида 1000дан ортик ишчидан 150-180га якини Руза тутади. Колган ишчилар Рамазонда хам бу ошхонадан хар куни уч махал овкатланишади. Бизнинг 3-4та намозхон биродарларимиз шу ошхонада таом таркатувчи булиб ишлашади. У биродарларимизнинг узлари рузадор. Саволим шуки бу биродарларимиз хозирда рамазон ойида ишлари таом таркатувчи булганлигидан анави бетавфикларга таом таркатиб турганига гунохкор буладими? Умуман бу ишлари тугрими? Аммо у биродарларимиз хам узлари хохламасдан мажбурлигидан иши шу булганлигидан бу вазиятга тушиб колишди. Яна бир гап ошхонада ишловчиларнинг хам ва ошхонадан овкатланувчиларнинг хам 99%и мусулмон. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу жуда ачинарли ҳол. Ўша кишилар таътил олсалар яхши бўлар эди. Рўза тутиши фарз бўлган одамларга Рамазонда овқатланиш хизмати қилишга рухсат йўқ.