Ассалому алайкум! Рамозонга ҳар куни ният қилинадими ёки рамазонни бошида "30 кунлик рамазон рўзасини тутмоқликни ният қилдим" деб ният қилса ҳам бўладими. Агар ҳар саҳарликда ният қилиш керак бўлса ният қилгандан сўнг ҳеч нарса еб ёки ичиб бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳар бир кун учун алоҳида ният қилиш керак. Ният дуруст бўлиши учун муайян калималарни талаффуз қилиш шарт эмас. “рўза тутаман” деб ичингизда қасд қилишингизнинг ўзи ниятдир.
2). Ният қилиш биланоқ рўзадор бўлиб қолмайди, балки тонг кириши билан рўзадорга айланади. Валлоҳу аълам!