Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза

21:15 / 26.07.2023 | odil | 864

Ассалому алайкум! Мени битта қари бобом бор эди. Ёши 98 насиб юзга киради. Худо ҳоҳласа! Бобом рўза тутаман деб. Саҳарлик қилиб, оғиз ёпади. Лекин. Афсуски, бобомни хотираси кучсиз. Қилган ишларини тез унутади. Кеча 1-кунда 1-2 марта егулик еб қойди. 1-да айтмадим қари инсон деб. Лекин 2-сида айтмоқчи эдим. Еб болган эди. 1 бўлак қанд. Хотираси паст бўлса шундай еб қўяверса, тутган рўзаси қабул боладими? Рўза тутиши жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унутиб нарса еб ичиб қўйилса рўза очилмайди. Бобонгиз қандай тутаётган бўлсалар ўз ҳолларига қўйиб беринглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat