Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен чет элда (Қозоғистон)да ишлайман. Ишимиз кечаси бўлганлиги учун, пешин намозимни соат 16:30 да ўқиб оламан. Чунки эрталаб 09:30 ухлайман, ишимиз жисмонан бўлганлиги учун, вақтлироқ тура олмайман. Бу ерда пешин намозининг вақти 12:45 да, аср намози эса 17:30 да. Ҳазрат, пешин намозим қазо бўлмаяптими? Ҳар кун вақтлироқ ўқиб олишга уринаману, барибир шу вақтда ўқийман...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Пешин намозининг вақти аср намозининг вақти киргунча давом этади.