Ассалому алайкум! Мен қандли диабетман ва бу касаллик бутун умрлик экан. Ҳозирда замонавий қон ўлчагичлар чиқиб кетган қулимнинг мушак қисмига тангадек келадиган датчик ўрнатганман ва у ёпишиб туради қонимни текшириб туриш учун ва бу бутун умрлик менга юлдош. Илтимос айтингчи шу билан ғусл қилсам ва устидан маҳс тортиб қуйсам ғуслим ғусл буладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша нарсани қанчалик зарурат эканига қаранг. Агар ҳақиқатда зарур бўлса, у жабийра ҳукмида бўлади ва жоиз бўлади. Агар ундай бўлмаса, унга масҳ тортиш мумкин эмас. Бошқа муқобил воситадан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!