Ассалому алайкум! Аёлим билан никохланиш пайтида 10 гр. тиллони махрга келишганмиз. Хозир шу махрни бермоқчиман, аёлимни тиллога эхтиёжи йўқлиги сабабли, махрга шу 10 гр. тилло қийматидан кам бўлмаган муқобил нарсани (пул, телефон, сайёхат йўлланмаси ва х.з.) бериш жоизми, адо бўладими? Бунинг учун аёлим розилиги керакми?
– Ва алайкум ассалом! Аёлингиз шунга рози бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!