Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўза

12:16 / 05.08.2023 | Nozima | 512

Ассалому алайкум! 1. Мен шу рамазонда ва ўтган рамазонда рўзани имкон қадар тутишга ҳаракат қилдим. Лекин манашу рўза пайтида милкларим қонаб турарди. Имкон қадар ютиб юбормасликка ҳаракат қилдим. Аммо айнан неча кунлигини билмайман-у, манашу қондан оз оздан рўза пайтида ютиб юборганим аниқ. Малумки милкдаги қонни ютиб юборса рўза бузилади. Ундан ташқари шу рамазонда 7 кунлик узрли сабаб билан қилинган аниқ қазо рўзам бор. Мана шу қазо рўзани Иншааллоҳ тутиб бераман. Лекин юқорида айтганимдек қайсидир кунлари милкимдаги қонни беихтиёр ютганман. Шу юзасидан қазо бўлган рўзани қандай тутиш керак. 2. Шаввол ойи рўзасини ҳайтдан кейин тутиш тўг‘рими. Мен Шаввол ойининг 3чи кунидан бошлаб 6 кунлик рўза тутаяпман. Аммо қазо рўзам бор. Биринчи қазо рўзани тутиб бермаганим учун бу 6 кунлик рўза ўтадими? Агар адашмасам 6 кун кетма-кет тутилган Шаввол ойи рўзасида 1 йил рўза тутган савобини олади. Шунда 1чи саволимда қон ютиб юборганим сабаб қилинган қазо қопланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳминан ҳисоблайсиз, эҳтиётини оласиз.

2). Аввал қазони тутишга шошилиш керак. Аммо аввал шавволнинг рўзасини тутса ҳам дуруст бўлаверади. Қазо ва шавволнинг 6 кунлик рўзаси алоҳида-алоҳида тутиладиган рўзалардир. Иккисининг ниятини жамлаб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat