Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафл рўзасини сахарликсиз тутиш

16:20 / 31.03.2021 | Aziza | 3006

Ассалому алайкум! Нафл рўзасини тутишни 2кун олдин ният қилган бўлсаю ўша кун ухлаб қолиб, сахарлик вақти тугаган бўлса оч қоринда тутса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Фарз рўзани ҳам шундай. Халқимизда ухлаб қолган одам бир хўплам сув ичиб олиш керак деган гап бор. Одамлар саҳарлик вақти чиқиб кетса ҳам шундай қилишади. Бу билан ўша кунги рўза ботил бўлиб, қазосини тутиш шарт бўлади. Динимизда бир хўплам сув билан беркитсин деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat