Ассалому алейкум! Мени ёшим ҳозир 30 да, хали уйланмаганман. Онамнинг укаси яъни Тоғамнинг қизини 3 ойлигидан чақалоқлик давридан ақилли эсли бўлиб катта бўлаётгани учун жуда яхши кўраман ва чақалоқлигидан ҳар кўришганимда қучоқлаб ўпиб эркалатиб кўтариб юрардим. Орадан 10 йил ўтди мен ҳозир 30 ёшдаман, тоғамнинг қизи жияним эса 10 ёшга кирди, ҳозиргача ҳам кўришганда қучоқлашиб ўпиб эркалатиб кўришаман. Саволим шуки шу қиз бола жияним билан шундай кўришишим ҳозирда тўғрими, бу жияним неччи ёшга кирганидан сўнг шундай кўришишим нотўғри ва мумкин эмас бўлади.
– Ва алайкум ассалом! У қизни қучоқлашишингиз ҳам ўпишингиз ҳам ҳалол эмас энди. Дарҳол тўхтатинг. Валлоҳу аълам!