Ассалому алайкум! Қуйидаги масала бўйича маълумот бериб, ойдинлик киритсангиз, миннатдор бўлардим. Бундан Бир неча йил аввал дастурлашни ўрганишни бошлагандим. интернетда бир неча онлайн курсларни пул тўламасдан, ўғирлаб кўрганман. Хозир, ишлайиан ва бу ишим хатолигини тушиндим. Афсуски, ўғирлаган курслар ёдимдан кўтарилган. Битта-иккитаси ёдимда холос. Ушбу холатда нима қилишим керак? Мен сизнинг вақтингиз муҳимлигини тушунаман ва сиз тақдим эта оладиган ҳар қандай йўл-йўриқ ёки маълумотномаларни жуда қадрлайман. Сизнинг ёрдамингиз, шубҳасиз, менинг тушунишимга ҳисса қўшади ва бу масалани аниқроқ бошқаришимга ёрдам беради. Эътибор ва жавобингиз учун Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин. Мусулмонлар жамоатига хизмат қилиш ва муқаддас Ислом таълимотларини асраб-авайлаш йўлидаги фидойилигингиз учун Аллоҳ таоло сизга баракалар берсин.
– Ва алайкум ассалом! Ҳақ эгаларини топа олсангиз уларни рози қиласиз. Агар топа олмасангиз ўша ҳақни фақир-мискинларга савоб умид қилмай садақа қилиб юборишингиз керак. Валлоҳу аълам!