Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота ва ўғил

09:18 / 07.08.2023 | Farrux | 541

Ассалому алайкум! Ота ва ўғил ўпишиб кўришиш мумкунми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! «Ижтимоий одоблар» китобида бундай дейилган:
 Узоқ кўришмаганда ёки яқин кишиларникига меҳмонга борганда, эркакларнинг қучоқлашиб кўришишлари мақбул. Бунда бир-бирини аввал ўнг кўкракка, кейин чап кўкракка босилади. Сўнгра қўл беришиб, ҳол-аҳвол сўралади.
Аммо айрим кишилар ўртасида урфга кирганидек, оғиз-бурун ўпишиб кўришиш одобимизга мутлақо зиддир. Кўп замонлар кўришмаганда пешона ёки бошдан ўпса бўлади.
Олимлар, фазилатли кишилар, улуғ устозларнинг қўлидан ўпиш мумкин. Ёш болаларни бағрига босиб, эркалатиб, пешона ёки бошидан ўпса бўлади.
Номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришилмайди.
Кўпчилик тўпланган жойларда кўришиш учун ҳаммани безовта қилиш шарт эмас, салом берилгач, қўлни кўксига қўйиб, «Кўришганимиз – сўрашганимиз», дейилса кифоя. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat