Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар бир фарз намозидан кейин «Оятул Курсий» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қироат қилса, уни жаннатга киришдан ўлимдан бошқа нарса тўса олмайди», деганлар. Сўнг ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» айтилиб, «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодийр» калимаси ўқилади». Бу зикрлар вақтида қўллар дуога очиладими ёки соннинг устида бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ихтиёрий. Валлоҳу аълам!