Ассалому алайкум! 1) Манга турмуш ўртоғим 3 талоқсан деб 3 мартта айтганлар кейин мен бу гапни эшитиб эшикдан чиқиб кетганман шунда ман идда сақламаган хисобланаманми ва буни хукми қанақа? 2) Орадан 9 ой отиб ман сани қайта никохламокчиман деб диний идорага оббориб никох ўқитиб келдила. У пайитда домлага 3 талоқсан деб 3 марта яъни 9 марта талоқ бергаман деб айтмаганлар. Хозирда оиламизда барака йўқ, ман “биз зино қиб яшаяпмиз” деб айтсам ишонмаяптилар. Шу хақида илтиос малумот беринг бизнинг никох борми ёки йўқ?
– Ва алайкум ассалом! 1). Талоқ тушгач аёл уч ҳайз муддат идда сақлаши вожиб. Идда мобайнида эр билан яшаган уйида ўтириши шарт. Агар бошқа уйга чиқиб кетса ҳам иддаси чиқаверади аммо гуноҳкор бўлади.
2). Уч талоқ тушган экан. Аҳли илмдан уч талоқни яширишнинг фойдаси йўқ. Уч талоқ тушган бўлса ким никоҳ ўқиса ҳам никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам!