Ассалому алайкум! Ман чет юртда томчи бўлиб ишлайман, ойлар олдин бир юртдошим қўлида иш ўрганиш учун ишлаганман томда, ўша пайтлар ишни энди ўрганаётган давримиз эди, бир катта ишда ўша бошлиғим йўқ эди бизни ташлаб кетган эди нима ишлар қилиш кераклигини айтиб, деярли ҳамма ишни қилиб бўлгунимизга қадар қоронғу тушди ва янги қойилган том намланди (совуқдан ҳўл бўлди), том намланишдан олдин томни блошэр (ҳаво пуфлагич)да тозалаб чиқиш керак экан (буни айнан ҳаво намланишидан олдин қилиш кераклигини у пайтлар билмас эдим), шунда блошэр қиламан десам у ердаги назоратчи (у одам, бошлиғим иш оладиган каттароқ компаниядан келиб бизни назорат қилиб туради) қилмай қўявер том ҳўл бўлиб бўлди деди. Мен ҳўп деб кетдим. Орадан ойлар отди мен бошлиғимдан ишдан кетиб алоҳида бўлдим, энди менга ўша бошлиғим айтябдики, ўша пайтда блошэр қилмаганинг учун мен ўша ишни пулини ололмадим (том занглаб кетган чунки) 68$ минг долларга мени тушурдинг, бошқа шерикларингни ҳам ҳаққи сени бўйнингда демоқда, шу холатда ўша 68$минг доллар пул ростданҳам мени бўйнимда қолиб кетадими?
– Ва алайкум ассалом! У айтган пулни эмас, мулк эгасига етказилган реал зарарни қоплаб берасиз. Валлоҳу аълам!