Ассалому алайкум! Ғусл вожиб бўлганда. Куннинг биринчи қисмида бошни, куннинг иккинчи қисмида эса бутун танани(бошдан ташқари) ювса, ғусл қилинган ҳисобига ўтадими? Шунда ғусл бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўтади. Зарурат бўлмаса бунга одатланмаслик керак. Аммо шу туфайли бирор намозни қазо қилиб қўйиш ҳаром амал. Валлоҳу аълам!