Ассалому алайкум! Менда кўп учраб турадиган бир холат яни 1-2 кун олдинги намозимни аср, ёки хуфтон намозларини ўқидимми ёки ўқимадимми деган кўнглимда иккиланиш, шубха пайдо бўлади ва хотиржам бўлиш учун "2 кун олдинги шом (ёки хуфтон) намозини қазосини ўқимоқликка ният қилдим" деб ният қиламан ва аниқ эслолмаганим учун 4 ракатга хам зам сура ўқийман. Шу тўғрими? Агар ўқиган бўлсам кейинги ўқиганларим нафл ўрнига ўтадими иншаоллох?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Нафлга ўтади. Валлоҳу аълам!