Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз менинг зиммамда камида 10 йиллик қазо намоз бор, мен ўша қазо намозларни ўқиш учун жадвал қилиб олдим. Ўша ўн йилликни ҳар бир кунини ҳижрий ва грогорян тақвими бўйича ёзиб чиқдим. Ҳар бир ўқиган кунни тагига чизиб ўқилди деб ёзиб қўяман. Лекин бир муаммо бўлиб турибди, яъни агар мен мисол учун 2000 йилнинг 4 май куни қазоларани ўқимоқчи бўлсам, қуйидагиларни айтишим керак бўлади: 2000 йилнинг 4 май кунининг бомдод намозининг суннати ёки фарзини қазосини ўқишни ният қилдим. Ушбуларни айтишнинг ўрнига мен бомдоднинг суннати ёки фарзини қазосини ўқишни ният қилдим десам бўладими ёки юқорида келтиргандек тўлиқ айтишим керакми? (Ҳар бир намозни ўқишдан олдин жадвалга қараб қайси кун, ой, йилнинг намозини ўқиётганимни билиб тураман.)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аввало суннат намозлар қазо қилинмайди. Фарзларни ўзингиз айтгандек қилиш яхши.