Ассалому алайкум! Мен бир танишимни саволини бермоқчиман. Тўйига 5 йил бўляпти. Баъзи сабаблар билан эри ҳалиям ишсиз. Ўзи ёш болали. Оилага даромат уни қайнонасидан келади. Яъни қайнонаси одамларга фоизга пул берар экан. Бу ишни қилманг деб айтишса ҳам қайнонаси билан жанжал келип чиқар экан. Бу вазиятда танишим нима қилсин. Оиладаги ҳама нарсага ҳаром аралашган бўладими. Танишим ҳам гуноҳкор ми бунда
– Ва алайкум ассалом! Фоизга пул бериш ҳаром. Ундан келган даромад ҳаром. Уни ейиш қайнонангизга ҳам сизга ҳам ҳаром. Шариат ҳукмини оилангиздагиларга етказинг. Дарҳол ҳалол ишга ўтинглар. Бу учун бор имкониятингизни ишга солинг. Жанжал келиб чиқадиган бўлса унга сўзи ўтадиган ёши катта қариндошлардан ёрдам сўранг. Ҳаромни еб гуноҳкор бўляпсиз. Валлоҳу аълам!