Ассалому алайкум! Яхшимисизлар устозлар, мени бир дўстим Дубайдаги ресторанда ишлайди. У ресторанда ароқ сотилар экан, у хам баъзида ароқни келган одамларга олиб берар экан. У хозир бошқа иш топгунча ишлаб турса бўладими? Ҳозир ишдан чиқиб кета олмас экан, чунки уни бошқа ишга ўтгани маблағи йўқ экан. Яна у олаётган ойлик маоши қанақа бўлади? Унга мусулмон бошлиғи сени олаётган пулинг ҳалол дебди. Чунки у сотилаётган ароқларни пули ва ўша ароқларни ўзи ҳам бошқа ширкатга тегишлик дебди. Сен бизни ширкатни пулидан оляпсан деб айтибди. Шунга ўйланиб қолибди. У хозир бироз қийин ахволда. Саволни ноўрин берган бўлсам олдиндан кечирасиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сиз ўша ҳаром нарсалар билан хизмат кўрсатишингиз ва ўша хизматингиз эвазига оладиганингиз ҳаром. Валлоҳу аълам!