Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Кириб келган улуғ рўзаю рамазон байрами ила сиз ҳазратларини, қолаверса, бутун мусулмон аҳлини қутлайман. Берилган саволларга қимматли вақтингизни аямай жавоб қайтарганиниздан шахсан мени бошим кўкка етди. Бу саволни изладим, аммо шунга ўхшаш саволни тополмадим. Шариатимизда ҳаж зиёратига неча ёшда боришликка рухсат бор? Илтимос, мен ва менга ўхшаган илмсизларни ҳаққига дуо қилсангиз! Жавобингиз учун катта раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳажга ёш эмас, қудрати етиш шарт. Балоғатга етгандан кейин қудрати етса фарз бўлади.