Ассалому алайкум! Биз ичимлик суви ишлаб чиқарамиз. Тоза ичимлик сувини фильтр аппарат орқали яна хам ширин ва юмшоқ қилиб чиқарамиз лекин бу аппарат сувни фильтрлаганда 100 литр сувни 50% ни ахлатга чиқаради қолган 50% ни тозалаб беради. Шу ахлатга чиқиб кетаётган 50% тоза сув исроф хисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша сувнинг ҳолатини ўрганиш керак. Мутахассисларга кўрсатинглар. Ичишга яроқли бўлса ёки нажосатларни кетказишда ёки экин суғоришда ишлатиш мумкин бўлса ахлатга чиқарманглар. Бу исроф ҳисобланади. Валлоҳу аълам!