Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз ҳисобланадими?

16:16 / 21.09.2023 | Nodiraxon | 437

Ассалому алайкум! Мен олдинги йил мактабни битирдим. Битирув олди тадбир учун пул йиғилди. Пулларни мен йиғаётгандим. Хисоб-китоб қилганимда пул йўқолган экан. (Бунақа ҳолат бундан аввал ҳам бўлган, мен камоматни ўз ёнимдан тўлагандим. Бу сафар йўқолган пулни қоплаш учун ота-онамдан сўрашга уялдим.) Йўқолган пул синфга тенг бўлинди. Баъзилар йўқотган одам тўласин деб бермади(йиғганимга пушаймон бўлдим). Қолганлар эса пулни йиғиб беришди(Аллоҳ рози бўлсин). Шунда ўзимга берганларнинг пулини қайтараман деб ваьда бергандим. Бу мен учун қарз ҳисобланадими? Берсам ўша воқеани эслатмай, ҳадя ўрнида (ўша пул миқдоридаги бошқа нарса, совға) берсам ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайтариб беришни зиммангизга олган бўлсангиз қарз бўлади. Ўша пулларни йўқолишига сизнинг бепарволигингиз ёки ҳаддан ошишингиз сабаб бўлган бўлса уни ҳам жойига қайтариб қўйишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat