Сизга “агар нос сотмасам отам уйдан ҳайдамоқчи» мазмунида хат юборган эдим. Сиздан “ҳожат учун отамдан нафақа олишим мумкин»лиги ҳақида жавоб олган эдим. Раҳмат. Менда яна савол туғилди, мен шу зайлда нос сотиб нафақа олиб, ибодатларимни адо этиб юраверсам, ҳалол касб эгалари баробарида ажр оламанми? Яна нос ҳаром эмас, маст қилмайди, соғлиққа ҳам унча зарари йўқ дейдиганларга кенгрок жавоб берсангиз.
- Сиз нос сотмайсиз. Жавоб нафақа олиш ҳақида. Нос сотсангиз гуноҳ оласиз.