Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар! Муҳтарам устозлар, ёшим 23да, тишларим ораси очиқ("адентия"-туғма 1 тишим чиқмаган ва дадам тишларида ҳам бор, лекин унча кўп эмас). Энди жағларим катталашиб тишлар ораси 2-3 , 5 мм га очилиб қолди. Бундай ҳолатда кейинчалик улар атрофида тош тўпланиб пародонт(тишлар милки қочиб, бўшаб қолиши)га сабаб бўлиши мумкин экан. Мен бу ҳолда тишларимни торттиришим жоизми?
Ва алайкум ассалом! Айбни кетказиш учун жоиз. Валлоҳу аълам.