Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Охири замонда бир кишилар чиқади. Улар дин ила дунёни талаб қилади..."деган эканлар. Ушбу ҳадиснинг айнан шу жумласини тушунтириб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! “Руҳий тарбия” китобида қуйидагича келади:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَخْرُجُ فِي آخِرِ الزَّمَانِ رِجَالٌ يَخْتِلُونَ الدُّنْيَا بِالدِّينِ، يَلْبَسُونَ لِلنَّاسِ جُلُودَ الضَّأْنِ مِنَ اللِّينِ، أَلْسِنَتُهُمْ أَحْلَى مِنَ السُّكَّرِ، وَقُلُوبُهُمْ قُلُوبُ الذِّئَابِ، يَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَبِي يَغْتَرُّونَ أَمْ عَلَيَّ يَجْتَرِئُونَ؟ فَبِي حَلَفْتُ لَأَبْعَثَنَّ عَلَى أُولَئِكَ مِنْهُمْ فِتْنَةً تَدَعُ الْحَلِيمَ مِنْهُمْ حَيْرَانًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Жаннатдаги қамчидек жой, албатта, дунё ва унинг ичи-даги нарсадан яхшидир. Агар хоҳласангиз, «Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга кири-тилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас»ни қироат қилинглар».
Термизий ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Охири замонда бир кишилар чиқади. Улар дин ила дунёни талаб қилади. Улар одамлар учун юмшоқ қўй териларини киядилар. Тиллари шакардан ҳам ширин. Қалблари эса, худди бўриларнинг қалбларидек. Аллоҳ азза ва жалла «Мен ила ғурурга кетдиларми ёки Менга журъат қилдиларми?! Бас, Ўзим ила қасам ичиб айтаманки, албатта, ўшаларнинг бошларига уларнинг ўзларидан фитна юбора-ман. У ҳалимни ҳам ҳайрон қолдиради», дейди». Термизий ривоят қилган.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам охири замон бўлганда пайдо бўладиган бир ҳолат ҳақида сўз юритмоқдалар. Бу ҳолатни ўрганиш жуда ҳам муҳим. Чунки унинг оқибати жуда ҳам қўрқинчлидир.
Ҳа, дин ила дунёни талаб қилиш Аллоҳ таоло ила ғурурга кетишдир.
Ҳа, дин ила дунёни талаб қилиш Аллоҳ таолога нисбатан журъат қилишдир.
Ҳа, дин ила дунёни талаб қилиш Аллоҳ таоло қасам ила таъкидлайдиган азобга сазовор ишдир.
Ҳа, дин ила дунёни талаб қилишга ўтганлар ҳалимни ҳам ҳайрон қолдирадиган фитнага дучор бўладилар.
Ҳа, дин ила дунёни талаб қилишга мутлақо яқин йўламаслик керак. Валлоҳу аълам!