Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

12:06 / 21.09.2023 | Azamatjon | 613

Ассалому алайкум! Имом Бухорий ўзларининг шоҳ асарларида бир ҳадис келтирадилар(6318-ҳадис). Унга кўра ўзларига ёрдамчи сўраб келган Фотима онамизга уйқудан аввал 33 мартадан такбир, тасбеҳ ва ҳамд айтишни буюрадилар ва бу ҳизматчидан яхшироқ эканлигини такидлайдилар. "Ал-Адаб Ал-Муфрад" китобларида эса(635-ҳадис) Расулимизнинг худди шу холатка 33 мартадан таҳлил, тасбеҳ ва 34 марта ҳамд айтишка буюрганлари ҳақидаги ҳадисни келтирадилар. Ҳазратимизнинг "Ал-Адаб Ал-Муфрад" китобига ёзган шарҳларида ушбу ҳадисдаги фойдага эришиш учун айнан сонларга ҳам эътибор беришни такидлайдилар. Саволим шуки: биз айнан ҳадисдаги фойдага эришиш учун қайси матнга амал қилишимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тасбеҳлар сони борасида турли ривоятлар келган. Ўша ривоятлардан қайси бирига амал қилсангиз ҳам ажр олаверасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat